
"Нефтчи" иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади
Хабарингиз бор, ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффус пайтида "Нефтчи" мураббийлар штаби иккита ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган.
6 июнь, пайшанба куни "Нефтчи" вакиллари дастлабки беллашувда "Андижон" жамоаси билан куч синашса, 10 июнь, душанба куни Қирғизистон чемпионати етакчи клубларидан бири "Алай" жамоасига қарши баҳс бўлиб ўтади.
Ҳар икки беллашув Фарғонадаги "Нефтчи" СК стадионида бўлиб ўтишини белгиланган.
"Андижон" жамоасига қарши баҳс соат 18:00да старт олади!
"Нефтчи" матбуот хизмати.
Фикрлар