"Нефтчи" легионери билан хайрлашди

Шу кунларда "Нефтчи" футболчиси Алексей Ларин борасида кўп сонли фарғоналикл мухлислар номидан  саволлар келиб тушмоқда.

Мураббийлар штабидан олинган маълумотларга кўра, футболчи билан ўртадаги шартнома муддати ўз якунига етган ва Алексей Ларин ҳозирги кунда эркин агент мақомида бошқа клублардан келиб тушган таклифлар борасида музокаралар олиб бормоқда.

"Нефтчи" ПФК номидан жамоамиз шарафини ҳимоя қилишдаги қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб қоламиз ва  футболчининг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

ларин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!