"Нефтчи" мураббийлар штабига аргентиналик мутахассис келиб қўшилди
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси мураббийлар штабини кучайтиришда давом этади. Аргентиналик Фасундо Стйк Ислом Исмоиловга ёрдамчи бўлиб фаолият олиб боради. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Нефтчи” футбол клубида мураббийлар штаби изчил равишда кучайтирилиб борилмоқда. Клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси доирасида аргентиналик мутахассис Фаcундо Стйк жамоага жалб қилиниб, таҳлилчи мураббий лавозимида иш бошлади.
Мутаҳассис бевосита бош мураббий Исломбек Исмоиловнинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради.
У бош мураббий билан биргаликда жамоанинг тактик модели, ўйин фалсафаси ва рақибларга қарши стратегияларни ишлаб чиқишда иштирок этади. Фаcундо Стйк 1993-йилда Италияда туғилган ва Аргентинада яшаб келган, мутаҳассис шу кунгача Грециянинг "Панатинаикос" клубида машҳур мураббий Диего Алонсо мураббийлар штабида таҳлилчи мураббий лавозимида ишлаб келган, шунингдек мутаҳассис Малта терма жамоасини турли тошдаги жамоаларида ҳам фаолият юритиб келган.
Фаcундо Стйкнинг мураббийлар штабига қўшилиши — бу жамоамизнинг замонавий футбол талабларига мослашуви, аналитик ёндашув ва профессионал бошқарувга қаратилган навбатдаги муҳим қадами ҳисобланади.
Бунгача “Нефтчи” жамоаси мураббийлар штабида бош мураббий Исломбек Исмоиловга ёрдамчи сифатида бир қатор мутахассислар фаолият бошлаган эди. Хусусан:
Юрген Геде (Германия) — ёрдамчи мураббий;
Антонио Сариогли — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий;
Виталий Галат — дарвозабонлар мураббийи.
Мазкур мутахассисларнинг мураббийлар штабига қўшилиши жамоанинг тайёргарлик жараёнлари, тактик ва жисмоний салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Эндиликда Фаcундо Стйкнинг таҳлилчи мураббий сифатида штабга келиб қўшилиши билан Исломбек Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар жамоаси тўлиқ шаклланди ва янги мавсумга пухта ҳозирлик ишлари изчил давом эттирилмоқда", - дейилади хабарда.



Комментарии