"Нефтчи" навбатдаги трансферни эълон қилди

"Нефтчи" жамоаси иккинчи давра учрашувлари олдидан яна бир трансферга қўл урди, клуб сафига биринчи даврани "Металлург" сафида ўтказган тажрибали Сардор Абдураимов иккинчи даврадан "Нетчи" сафида майдонга чиқадиган бўлди.

Профессионал футбол фаолиятини Қашқадарё вилоятида бошлаган Абдураимов кўп йиллар воҳа футболи тараққиётига муносиб улуш қўшди. “Машъал” ва “Насаф” жамоалари шарафини ҳимоя этди. 2020 йилнинг биринчи даврасини “Бунёдкор”да ўтказиб, яна ортига қайтди. 2021 йилнинг иккинчи ярмидан эътиборан эса Яйпаннинг “Турон” жамоасида ўтказган ва 2023 йил июл ойидан буён  Бекабоднинг "Металлург" жамоасида фаолият олиб борди.

Сардор биринчи даврада бекабодликлар сафида 12 учрашувда майдонга чиқиб, 952 дақиқа харакат қилди ва бир гол урди.

Маълумот учун, Сардор Абдураимов – 1994 йилнинг 6 октябр санасида Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида туғилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!