Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Нефтчи" назорат ўйинида рақибини тор-мор этди

Улуғбек Хошимов
Изоҳлар: 0

Учрашув якунланди.

Янги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб бораётган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. "Йўлбарслар"нинг бу галги рақиби Қирғиз Республикасининг "Алға" жамоаси бўлди. Беллашувда фарғоналиклар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Дастлаб 33-дақиқада рақиблар ҳисобни очди. Орадан 11 дақиқа ўтиб Асилбек Жумаев мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимнинг 6-дақиқасида Рустамбек Фомин гол уриб, "Нефтчи"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 50-дақиқада рақиблар орадаги фарқни йўққа чиқарди. Шундан сўнг "йўлбарслар" бор эътиборини ҳужумга қаратди ва голлар ёмғирини амалга оширди. Аввалига Нурбек Сарсенбаев гол урган бўлса, кейинчалик Аброр Исмоилов, Жамшид Искандеров ва Ёван Жокичлар гол уриб Фарғона клубига ғалаба тақдим этди. Якуний ҳисоб 6:2 "Нефтчи" рақибдан устун келди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ