"Нефтчи" Тожикистон клубини йирик ҳисобда енгди

Бугун “Нефтчи” клуби ўз майдонида яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказди. Олдинроқ Қирғизистон U20 термасига қарши майдонга тушган ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган фарғоналиклар бу сафар Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасини қабул қилди ҳамда 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Биринчи бўлимда Михай Роман ҳисобни очди. Танаффусдан кейин Ғулом-Ҳайдар Ғуломов ва Билолхон Тошмирзаев ҳисобни йириклаштирдилар.

"Нефтчи": Санжар Қувватов, Боян Цигер, Мухсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Аббос Ғуломов Мирзохид Ғофуров, Кетелин Карп, Диёр Туропов, Жавоҳир Қахрамонов, Нсунгуси Эффионг, Михай Роман.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Жалолиддин Жумабоев, Хуршид Мухторов,  Муҳаммадали Холматов, Шохрух Ёқубжонов, Дониёр Валиев, Санжар Қодирқулов, Ғуломҳайдар Ғуломов,  Шохруз Норхонов, Бехруз Облакулов,  Билолхон Тошмирзаев.

Голлар: Михай Роман, 33 - 1:0. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 47 - 2:0. Билолхон Тошмирзаев, 81 - 3:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!