"Нефтчи" учун "Металлург" қулай рақибми ёки...

Суперлиганинг 3-турида Фарғонада "Нефтчи" ҳамда "Металлург" клублари куч синашишади.

Ушбу жамоалар кучлилар лигасида ўзаро 46 марта куч синашган. Шундан 26 тасида фарғоналиклар, 11 тасида бекободликлар ғалаба қозонган. 9 та ўйин эса дуранг натижа билан якунланган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 79:41. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 87, “Металлург” эса 42 очко жамғарган.

Фарғонада ўтказилган баҳсларда Тошкент вилояти жамоаси 2 учрашувда зафар қучган, яна 2 та ўйинда дурангга эришган. Қолган барча ўйинлар майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланган.

Фарғонада ўтган охирги 5 та бешта учрашув:

29.07.2023  «Нефтчи» - «Металлург»  1:0
22.05.2022  «Нефтчи» - «Металлург»  3:0
24.04.2018  «Нефтчи» - «Металлург»  0:0
25.06.2017  «Нефтчи» - «Металлург»  0:2
01.07.2016  «Нефтчи» - «Металлург»  1:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!