"Нефтчи" устун, "Навбаҳор" самарали, "Локомотив" ишончли
Cуперлиганинг 1-туридан ўрин олган навбатдаги беллашувлар бўлиб ўтди. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз майдонида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Шунингдек, "Локомотив" ва "Навбаҳор" ҳам мавсумни ғалаба билан бошлади. Қуйида ушбу учрашувларда қайд этилган асосий статистик кўрсаткичлар билан танишинг.
"Нефтчи" — "Машъал" 3:0
Ислом Исмоилов шогирдлари мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади. "Нефтчи" ўйин давомида статистика бўйича яққол устунлик қилди. Фарғоналиклар 2.98 xG кўрсаткич қайд этди, меҳмонларда эса бу рақам 0.72 ни ташкил қилди.
Мезбонлар тўп назоратида ҳам устун бўлди — 57% га 43%. Паслар аниқлиги "Нефтчи"да 78%, "Машъал"да 73%.
"Нефтчи" 25 та зарба йўллади, улардан 7 таси аниқ бўлди. "Машъал" 10 бор зарба берди, шулардан 3 тасини дарвозабон Ботирали Эргашев қайтарди.
Қолган статистика:
"Нефтчи":
Қоидабузарликлар — 10
Калит паслар — 20
Бурчак зарбалари — 8
Офсайд — 3
"Машъал":
Қоидабузарликлар — 16
Калит паслар — 7
Бурчак зарбалари — 2
Офсайд — 2

"Динамо" — "Навбаҳор" 1:2
Турнинг марказий учрашувида "Динамо" ва "Навбаҳор" ўзаро куч синашди. Беллашув кескин ва ҳужумларга бой тарзда ўтди.
"Динамо" 1.77 xG кўрсаткич қайд этган бўлса, "Навбаҳор"да бу рақам 3.17 ни ташкил қилди.
Семарқандликлар тўп назоратида устунлик қилди (75%), аммо самарадорлик "Навбаҳор" томонида бўлди. "Лочинлар" 16 та зарба бериб, 7 тасини аниқ йўллади.
Паслар аниқлиги "Динамо"да 75%, "Навбаҳор"да 65%.
Қолган статистика:
"Динамо":
Қоидабузарликлар — 12
Калит паслар — 7
Бурчак зарбалари — 2
Офсайд — 1
"Навбаҳор":
Қоидабузарликлар — 10
Калит паслар — 9
Бурчак зарбалари — 7
Офсайд — 0

"Локомотив" — "Сурхон" 3:1
Про лигадан қайтган "Локомотив" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади.
Мезбонларнинг xG кўрсаткичи 1.6, "Сурхон"да эса 0.76 бўлди.
"Темирйўлчилар" тўп назоратида 53% кўрсаткич қайд этди (47% — "Сурхон"). Меҳмонлар кўпроқ зарба берган бўлса-да (10 та), улардан фақат биттаси аниқ бўлди. "Локомотив" 9 та зарбанинг 4 тасини аниқ йўллади.
Паслар аниқлиги — 81% га 77% ("Локомотив" устун).
Қолган статистика:
"Локомотив":
Қоидабузарликлар — 13
Калит паслар — 6
Бурчак зарбалари — 3
Офсайд — 3
"Сурхон":
Қоидабузарликлар — 9
Калит паслар — 8
Бурчак зарбалари — 2
Офсайд — 1

Фикрлар