"Нефтчи" ва "Андижон" ўртоқлик учрашувида беллашдилар
ФИФА кунлари муносабати билан чемпионатимизда қисқа танаффус юзага келди. Шундан фойдаланган ҳолда “Нефтчи” ва “Андижон” жамоалари Фарғонада ўртоқлик учрашувида иштирок этдилар.
Қизиқарли ва ҳужумларга бой ўтган баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб “Андижон” ҳужумчиси Рустам Турдимуродов ўйиннинг 5-дақиқасида боши билан Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлимда эса “Нефтчи”дан Анвар Ғофуров ва Санжар Қодирқулов гол муаллифига айландилар.
“Нефтчи” таркиби: Санжар Қувватов, Хуршид Мухторов, Мухсин Убайдуллаев, Жалолиддин Жумабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Аббос Ғуломов, Диёр Туропов, Ғуломҳайлар Ғуломов, Санжар Қодирқулов, Михай Роман, Билолҳон Тошмирзаев.
Захирадагилар: Асрор Кенжаев, Боян Цигер, Кетелин Карп, Дониёр Валиев, Нодир Ахмаджонов, Жавохир Қахрамонов, Бехруз Облакулов, Мухаммадали Холматов, Фаҳриддин Мухаммадов
“Андижон” таркиби: Элдор Адҳамов, Илдар Маматказин, Илҳом Алижонов, Марлен Чобанов, Сардор Азимов, Фарҳод Бекмуратов, Леван Арвеладзе, Суннатилла Абдуллажонов, Армин Бошняк, Суҳроб Бердиев, Рустам Турдимуродов.
Захирадан майдонга тушганлар: Абдураҳмон Комилов, Иззатилла Абдурасулов, Лука Згурский, Ҳамидилло Каримов, Саидмурод Каримов, Асад Ҳабибуллаев, Демир Имери, Бектемир Абдуманнонов.
Фикрлар