"Нефтчи"дан яна расмий хабар. Бу сафар клуб етакчиларидан бири шартномани узайтирди

Бугун Шохруз Норхонов билан шартнома имзолаган “Нефтчи” клуби мухлислари учун яна бир хушхабарни тарқатди.

Гап шундаки, жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланган Анвар Ғофуров билан шартнома узайтирилди. Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, томонлар келишувга эришган ва келаси мавсумда ҳам ҳамкорликни давом эттириш юзасидан шартнома узайтирилган.

анвар гофуров

Анваржон Ғофуров “Нефтчи” таркибида жорий чемпионатда 16 учрашувда майдонга чиқиб, 1321 дақиқа ҳаракат қилди ва ҳакамлар томонидан уч бор сариқ карточка билан сийланди. Ўзбекистон Кубогида эса 2 та учрашувда иштирок этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!