Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Нефтчи"нинг 4881 абонементи сотиб бўлинди

Фарғоналик мухлислар фаол!

Хабарингиз бор, "Нефтчи" жамоаси футбол мухлисларини стадионга кенг жалб қилиш мақсадида замонавий чипта тизими, шу жумладан, абонемент сотувини жорий қилганлиги ва ушбу абонементлар сотуви бошланганлиги хақида маълумот берган эди.

Жамоанинг Суперлига ва Ўзбекистон кубоги учрашувлари учун мавсумий абонементлар жами 7445 дона чиқарилган бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг 4881 таси сотилди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечиши кутилаётган янги мавсум учун абонементларни фақат стадионнинг махсус кассалари ва Марғилон шаҳридаги кассаларда белгиланган нархларда сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун "йўлбарслар" янги мавсумдаги биринчи уй учрашувини 14 март соат 19:30да  Қўқоннинг "Қўқон 1912" жамоасига қарши ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ