"Нефтчи"нинг халқаро майдондаги натижалари қандай?
Хабарингиз бор, жорий мавсум якунларига кўра, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби келаси мавсум Элит ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
"Йўлбарслар" бунга қадар Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги мусобақаларида бир неча бор юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Жумладан, фарғоналиклар клублар ўртасида Осиё кубогида иштирок этган. 17 та учрашувда майдонга тушган. Уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган бўлса, 4 учрашувда дуранг қайд этган ва яна шунча ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрган. Бундан ташқари, Кубок эгалари кубогида ҳам иштирок этиб, битта ғалаба ва битта мағлубият қайд этган.
ОФК кубогида ҳам бир неча мавсум иштирок этган водийликлар 15 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлган. Ушбу учрашувларнинг 6 тасида ғалаба қозонган ва 6 тасида дуранг ўйнаган. 3 та учрашувда эса мағлуб бўлганди.
Осиё клублари учун энг нуфузли турнир сифатида қараладиган Чемпионлар лигаси ҳам "Нефтчи"сиз ўтмаган мавсумлари топилади. ОЧЛда Фарғона клуби 23та ўйин ўтказишга улгурган. Уларнинг 9 тасида ўз ҳисобига ғалаба ёздириб қўйган бўлса, битта учрашув дуранг билан якунланган. Қолган 13 та баҳс эса мағлубият билан эсда қолган эди. "Йўлбарслар" сўнгги бор 2012 йилда ОФК кубогида иштирок этган.
Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги мавсум чемпионлари, келаси йилда Элит ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бу клуб учун 14 йиллик танафусдан сўнг илк катта турнир бўлади.



Фикрлар