Немислар "Барса" истеъдодини олиб кетмоқчи
Каталониянинг «Барселона» жамоаси фланг ҳимоячиси Хави Эспарт келгуси мавсумни Германия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Маълумотларга кўра, 19 ёшли футболчига Дортмунднинг «Боруссия»си ва Леверкузеннинг «Байер» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу клублар скаутлари Эспарт ўйинларини жонли кузатиш учун Испанияга йўл олган.
Хави Эспартнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳимоячининг бозор қийматини 5 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида Эспарт «Барселона» таркибида бешта учрашувда майдонга тушди. У бир гол урди, икки голли узатма амалга оширди ва бир марта огоҳлантириш карточкаси олди.

Фикрлар