Немислар “Ливерпуль”нинг устидан куляпти

  • 2 декабрь, 07:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундеслиганинг энг қудратли клуби “Бавария” фахрий президенти Ули Хёнесс Англия чемпионатининг амалдаги ғолиби “Ливерпуль” жорий мавсумда дуч келаётган муаммолар ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Англия гранди ёзги трансферлар ойнаси даврида янги ўйинчиларга 500 миллион евро сарфлади. Мерсисайдликлар сафига кўп йиллар давомида “Бавария” нишонида турган Флориан Вирц ҳам қўшилди.

- “Ливерпуль” жамоани кучайтириш учун 500 миллион евро сарфлади, аммо мавсумни барбод қилиб бўлди. Менимча, бу муаммолар жамоа фақат суперюлдузлардан таркиб топгани оқибатидир.

Уларда “раҳбарлар” ва “бошлиқлар” кўп, лекин меҳнат қиладиган, тер тўкадиган “ишчилар” йўқ.

Бу жамоа ўйинчиларни тўпни бошқага узатишни хоҳламайди, улар тез орада бешта тўп билан ўйнаса керак. Бечора Вирцга ҳатто пас ҳам етиб келмайди. Чунки Муҳаммад Салоҳ, Доминик Собослаи ва қолган футболчилар фақат ўзи ўйнашни истайди, - деди Ули Хёнесс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!