Немислар қишда "Барса" юлдузини олиб кетмоқчи, "Барса" катта даромад кутяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» қишки трансфер ойнасида «Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмони ўз сафида кўришни режалаштираётгани хабар қилинмоқда.

Sky Sports маълумотига кўра, мюнхенликлар ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Бу, жумладан, жамоа етакчилари Жамал Мусиала ва Майкл Олисега бошқа клублардан қизиқиш кучайиб бораётгани фонида амалга оширилмоқда.

Манбалар таъкидлашича, «Бавария» Дани Ольмога қизиқишни ҳали у «РБ Лейпциг» шарафини ҳимоя қилган пайтлардаёқ бошлаган. Футболчи «Барселона»га ўтгач ҳам, мюнхенлик скаутлар унинг ўйини ва ривожланишини доимий кузатиб борган.

28 ёшли ярим ҳимоячининг эҳтимолий трансфер нархи тахминан 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Ла Лига мусобақасида Дани Ольмо 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли пас муаллифига айланди. Унинг батафсил статистикасини шу ердан кўриш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!