«Ливерпуль» Араухонинг тўлиқ маошини тўлайди, ҳужжатлар имзоланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг машҳур клуби «Ливерпул» «Барселона»дан бир йиллик ижара асосида келаётган уруғвайлик ҳимоячи Рональд Араухонинг маошини тўлиқ ўз зиммасига олади. Бу ҳақда спорт журналисти Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, 27 ёшли футболчининг трансфери учун зарур барча ҳужжатлар имзоланган. Аввалроқ маълум қилинганидек, келишувга Араухонинг трансфер ҳуқуқини кейинчалик сотиб олиш имконини берувчи, аммо мажбурий бўлмаган банд ҳам киритилган. Уруғвайлик ҳимоячи янги жамоасига эртага, 9 август куни йўл олиши кутилмоқда. Романо таъкидлашича, «Ливерпул» бу трансфер амалга ошганидан жуда мамнун.

Араухо — «Барселона»нинг биринчи капитани бўлиб, 2018 йилдан бери каталонияликлар тизимида ўйнаб келмоқда. 2025 йил кузида у Чемпионлар лигасида «Челси»га қарши учрашувда (0:3) майдондан четлатилган эди. Шу воқеадан сўнг, клуб раҳбарияти футболчига тахминан бир ярим йил давом этган депрессия ва хавотир бузилиши сабабли муддатсиз таътил берди. Араухо 2026 йил январь ойида яна «Барселона» ихтиёрига қайтди.

Уруғвайлик футболчи «Барселона» таркибида Испанияда саккизта совринни қўлга киритган. Қизиғи шундаки, Араухо икки бор жаҳон чемпионатига миллий жамоа рўйхатига киритилганига қарамай, ҳар икки мусобақада ҳам жароҳатлар сабаб бир дақиқа ҳам майдонга туша олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!