Чемпион футболчи Англияга тўлиқ қайтади
«Бавария» ярим ҳимоячиси Жоау Пальинья фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Астон Вилла» 31 ёшли португалиялик футболчини тезроқ қўлга киритиш орқали «Ньюкасл»дан олдин ҳаракат қилмоқчи. «Бавария» раҳбарияти Пальиньяга янги мавсум режаларида у учун ўрин йўқлигини аллақачон маълум қилган. «Астон Вилла» футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни истамоқда, аммо немис клуби тўлиқ трансфер вариантини афзал кўрмоқда.
Айни пайтда Пальиньяни қўлга киритиш борасида «Астон Вилла»нинг имкониятлари «Ньюкасл»га нисбатан юқорироқ экани таъкидланмоқда.
Ўтган мавсум португалиялик ярим ҳимоячи «Тоттенхэм» сафида ижара асосида ўйнади. У барча мусобақалар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар