"Сити" дарров Родрига ўринбосар топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Адам Уортон «Манчестер Сити» жамоасида Родрига эҳтимолий алмашинув варианти сифатида кўрилмоқда.

Маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» ёз бошидаёқ «орлар» раҳбарияти билан Уортоннинг эҳтимолий трансфери юзасидан дастлабки мулоқотларни ўтказган. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, агар Родри жамоани тарк этса, ушбу музокаралар яқин вақт ичида қайта фаоллашиши мумкин.

Адам Уортонга бўлган қизиқишни аввалроқ «Манчестер Юнайтед» ҳам намоён этган. Бироқ ҳозирча 22 ёшли футболчи бўйича «Кристал Пэлас» клубига расмий таклиф келиб тушмаган. 

Transfermarkt портали Уортонни 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Шу билан бирга, Родрининг «Барселона»га ўтишига доир музокаралар давом этмоқда. «Манчестер Сити» испаниялик яримҳимоячини сотиш орқали камида 70 миллион евро миқдорида даромад олишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!