Неймар 42 дақиқада 101 миллион евро маблағ топди

TIGGO 2 PRO

“Ал-Ҳилол”нинг 32 ёшли ҳужумчиси Неймар 2023 йилнинг октябрь ойида Бразилия терма жамоаси сафида оғир жароҳат олганидан кейин бир йил майдондан ташқарида юрди.

Бразилиялик юлдуз сафга қайтганидан кейин 2024 йилнинг кузида атиги икки учрашувда майдонга тушиб, жами 42 дақиқа ўйнади ва яна шикастланиб, футбол ўйнолмай қолди.

Footmercato нашрининг маълум қилишича, Неймар йил давомида бор-йўғи 42 дақиқа “меҳнат қилиб”, йиллик маоши – 101 миллион еврони тўлиқ олди.

Саудия Арабистони клубига 2023 йилнинг ёзида кўчиб ўтган машҳур тўпурарнинг шайхлар билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнь куни якунланади. Томонлар ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!