Неймар бош мураббий билан жанлашиб қолгани фош бўлди...

“Ал-Ҳилол” раҳбарияти айни пайтда Неймардан тезроқ қутилиш бўйича иш бошлаб юборган. Саудияликлар бразилиялик юлдузни январь ойидаёқ жамоани тарк этишини истаяпти.

Таниқли футбол агенти Паулу Барбоза Неймарнинг “Ал-Ҳилол” бош мураббийи Жорже Жезуш билан муаммоси борлигини ошкор қилди.

- Неймарнинг Саудия Арабистонидаги фаолияти муваффақиятли чиқмади. Жароҳатлар жиддий тўсиқ бўлди. У мослаша олмади. Буларнинг бари можаро келтириб чиқарди.

Клуб Неймар ва бош мураббий Жезуш ўртасида жанжал бўлганини ҳеч кимга ошкор қилмай яширди. Мураббийни Неймарда футбол ўйнаш иштиёқи йўқлиги қониқтирмаяпти. Иштиёқсизлик унинг юриш-туришида намоён бўла бошлади.

Энди Неймарнинг олдида икки йўл бор: Бразилияга қайтиш ёки МЛСда ўйнаш. Неймар фаолиятини “Сантос”да тугатишни истайди. Лекин бунга ҳали эрта. Шу боис, у аввал МЛСдаги дўстлари ёнига боради ва кейин у ердан Бразилияга кетади. Чунки Неймарни Лионель Месси ўз жамоасида кутяпти, - деди Паулу Барбоза.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!