Неймар дўстини бир онда машҳур қилиб юборди

ПСЖ ҳужумчиси Неймар кутилмаганда терма жамоадаги шериги Ришарлисоннинг телефон рақамини интернетдаги стрим вақтида кўрсатиб қўйди. Нималар бўлиши мумкинлигини олдиндан сезган ҳужумчи “Эвертон” вакилини мухлисларга тасодифан унинг рақамини кўрсатиб қўйгани ҳақида огоҳлантирди.

Ришарлисон аввалига бунга эътибор қилмади. Бироқ, унга беш дақиқа ичида WhatsApp орқали 10 мингдан зиёд хабар кела бошлади.

- Неймар сенга раҳмат, беш дақиқада 10 мингдан ортиқ хабар келди, - деб ёзди Ришарлисон.

“Эвертон” ҳужумчиси яқинда “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантарага жароҳат етказган эди. Гарчи у рақибидан оммавий тарзда узр сўраган бўлса-да, Неймарнинг “ишидан” кейин ливерпуллик мухлислардан таҳдидли хабарларни ҳам олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!