
Неймар дунёнинг энг зўр ўйинчиси бўлиши учун нима қилиши керак?
Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар зўр ўйин кўрсатаётган бўлса-да, ҳозир дунёнинг энг яхши футболчиси мақоми Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасида талаш бўлмоқда.
"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Жулиано Беллетти Неймар қачон энг яхши футболчиси бўлишини айтди.
- Неймарда дунёнинг энг зўр футболчиси бўлиш имконияти бор, - деди Жулиано Беллетти. - Чунки у бразилиялик ва "Барселона"нинг ўйинида бразилияча ўйинга хослик кузатилмоқда. Айгар у "Барселона"дан кетмаса жаҳоннинг энг зўр футболчиси бўлади.
Яқинда Неймар Англия премьер-лигасида ўйнашни орзу қилишини айтган эди.
Фикрлар