Неймар: Эй, Анчелотти, бизга ёрдам бер!

CHERY AUTO

“Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар Бразилия миллий терма жамоасининг энг юқори мақсадларини очиқ-ойдин баён этиб, шов-шувли баёнот берди.

Tecno

- Биз жаҳон кубогини Бразилияга олиб келиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, ҳатто имкони бўлмаганини ҳам. Июль ойида бу сўзларим учун мендан жавоб сўрашингиз мумкин.

Эй, Анчелотти, бизга ёрдам бер!, - деди Неймар.

Жорий мавсумда Неймар «Сантос» сафида барча мусобақаларда 28 та учрашув ўтказиб, 11 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ҳужумчининг айни пайтда якунланаётган шартномасини узайтириш бўйича “Сантос” мутасаддилари билан музокара ўтказмоқда. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг бозордаги қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Бразилия терма жамоасини ёздан бери бошқараётган Карло Анчелотти ҳали Неймарнинг жаҳон чемпионатига боришини кафолатлагани йўқ. Италиялик мутахассис мундиал олдидан қайси футболчи юқори спорт формасида бўлса, ана ўшаларни терма жамоага жалб қилишини айтиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!