Неймар гол уришни унутиб қўйди
Бразилия чемпионати доирасида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда Неймар ўйнайдиган «Сантос» жамоаси «Мирассол» клубига қарши майдонга тушди. Кураш кескин ўтди ва баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
34 ёшли юлдуз ҳужумчи ушбу ўйинда гол урмаган бўлса-да, жамоасининг ягона тўпини уюштириб, самарали узатма муаллифига айланди. Шу билан бирга, Неймарнинг голсиз серияси олти ўйинга етди. Унинг сўнгги голи 26 июл куни «Шапекоэнсе» дарвозасига киритилган эди (2:2 ҳисобли ўйин).
Жорий мавсумда Бразилия чемпионати доирасида машҳур ҳужумчи олти гол ва учта голли узатмани қайд этган.
Неймарнинг «Сантос» билан амалдаги шартномаси 2026 йил декабр ойи охиригача мўлжалланган. Мутахассислар унинг трансфер баҳосини саккиз миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар