Неймар хунук хабар олди
"Сантос"дан Бразилия терма жамоасига чақиртирилган машҳур ҳужумчи Неймар жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида майдонга тушмаслиги мумкин. Бу ҳақда TeledeSport нашри хабар бермоқда.
Маълумот учун, 34 ёшли форвардда иккала оёқнинг сон ости қисмида иккинчи даражали жароҳат аниқланган. Шу боис у мундиал олдидан Панама ва Миср терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборди.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Неймар гуруҳ босқичининг биринчи турида Марокашга қарши ўйинда майдонга тушмаслиги деярли аниқлигини хабар қилган эди. Жорий ҳафта давомида у алоҳида дастур бўйича машғулот ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия – Марокаш учрашуви 13 июндан 14 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Шунингдек, "С" гуруҳида Гаити ва Шотландия терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Фикрлар