Неймар катта суммадан воз кечди
Машҳур бразилиялик ҳужумчи Неймар "Ал Ҳилол" клуби билан тузилган шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, катта миқдордаги пулдан воз кечди. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс маълум қилди.
Манба маълумотларига кўра, 32 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони клуби билан тузилган шартнома бўйича ўзига тегишли бўлган 40 миллион еврони рад этган. Неймар "Ал-Ҳилол"даги фаолиятини муваффақиятсиз ўтказди - унинг тиззасидаги хочсимон боғламлар жароҳати бунга сабаб бўлди.
Жароҳат туфайли бразилиялик футболчи клубдаги бир ярим йиллик фаолияти давомида еттита ўйинда иштирок этиб, фақат битта гол урди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2023 йилнинг август ойида ПСЖдан "Ал-Ҳилол" таркибига келиб қўшилган эди.
Фикрлар