Неймар лига раҳбариятига шикоят билан чиқди

  • 13 февраль, 20:44
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Неймар "Сантос"нинг мағлубиятидан кейин Паулиста лигасидаги тўплар сифатидан шикоят қилди.

- "Penalty" ишлаб чиқарувчиларига ҳурмат сақлаган ҳолда, тўпни такомиллаштириш керак.

Бу ҳақда Филипе Луис ("Фламенго" мураббийи) ҳам айтиб ўтган, мен ҳам унинг фикрига қўшиламан. Бу тўп ҳақиқатан ҳам ёмон. Уни яна бироз яхшилаш керак, - деди Неймар.

Паулиста лигасининг 9-турида "Сантос" "Коринтианс"га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Неймар ўйинни асосий таркибда бошлади ва 68 дақиқа давомида гол ура олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!