Неймар Месси ва унинг ўғилларига совға юборди

Бразилиянинг “Сантос” клуби ва Неймар Лионель Месси ҳамда унинг ўғилларига имзоланган футболкаларни юборди. Футболкаларда бразилиялик футболчининг исми ва 10-рақами акс этган.

“Сантос” ижтимоий тармоқларида Месси ва унинг ўғиллари футболкалар билан тушган расмни эълон қилди:

"Неймарддан — Мессига: Шахзодадан — Қиролга. Қирол томонидан абадийлаштирилган рақамга эга, беқиёс қийматга эга муқаддас футболка.Неймар, Месси ва Пеленинг 10-рақамли либоси. Бу футболнинг абадий мероси ҳисобланади.

 Вила Белмиродан салом, Лионель Месси!", — деб ёзилган расм изоҳида.
Rasm

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!