Неймар мундиалда қарийб бир миллион еврога соат сотиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жаҳон чемпионатидаги дам олиш кунида қиймати 880 минг евро бўлган қимматбаҳо соат харид қилди.

34 ёшли футболчи Нью-Йорк шаҳридаги Jacob & Company заргарлик дўконига шахсан ташриф буюриб, янги моделдаги соатни сотиб олган.

Харид жараёни видеога олиниб, бренднинг ижтимоий тармоқларида эълон қилинди. Видеода Неймар ва компания асосчиси Жейкоб Арабо TikTok платформасида машҳур бўлган трендда иштирок этган.

Неймарнинг люкс тоифасидаги соатлар коллекцияси бир неча миллион еврога баҳоланади. Ундаги айрим намуна соатлар қиймати 2 миллион евродан ҳам юқори.

Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини давом эттирмоқда. Жамоа кейинги учрашувини Японияга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!