Неймар мундиалдаги мағлубиятни қимматбаҳо яхта билан "нишонлади"
Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасининг мусобақани тарк этиши Неймар учун оғир кечди. Мағлубиятдан кейин у тасаллини покер ўйини ва қимматбаҳо харидларда излаётгани айтилмоқда.
Бразилиянинг сув транспортига ихтисослашган Nautica нашри ёзишича, яқин кунларда машҳур футболчи қиймати камида ўн тўққиз миллион евро турадиган ҳашаматли яхта сотиб олди.
Узунлиги 46 метр бўлган бу кема палубасига вертолёт қўниш имкониятига ҳам эга.
Неймар янги яхтасига Enejota деб ном берди. Бу номнинг маъноси оддий: «Ene» – N ҳарфини, «jota» эса J ҳарфини англатади.
Яъни NJ – Neymar Junior қисқартмаси. Шундай қилиб, футболчи ўзининг янги денгиз «қироличаси»ни ўзи шарафига номлаган.

Фикрлар