Неймар нега “Ал-Ҳилол”ни танлаганини айтди
Неймар Европа футболини тарк этиб, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасига кўчиб ўтди. 31 ёшли юлдуз фаолиятидаги бурилишни қуйидагича изоҳлади.
- Мен бу ерга лиганинг тезроқ ўсишига ёрдамлашгани келдим. Саудия Арабистони лигаси жуда кўп трансферларни амалга оширди ва кескин ўзгариб бормоқда. Бу лига ёздаги трансферлар ҳисобига рақобатбардош мусобақага айланади.
Бизнинг клуб мавсумни юқори даражада ўтказиб, ўз мақсадларига етишини кутяпман. Рақобат бўлиши муҳим, деб ҳисоблайман. Шунинг учун ҳам мен бу лигани танладим. Бу ерда ҳаммаси бошқача ва мен учун бу янги чақирув, - деди Неймар.
Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Неймар “Ал-Ҳилол” билан икки йиллик шартнома имзолаган ва бу муддат учун араблардан 300 миллион еврога яқин маош олади.
Фикрлар