Неймар ўзи истамаган терма жамоага тушди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ESPN спорт нашри 2026 йилги жаҳон чемпионатида ўзига билдрилган ишончни оқламай қолган футболчилардан тузилган рамзий терма жамоани эълон қилди.

Нашр танловига кўра, дарвозабон сифатида Уругвай терма жамоаси посбони Фернандо Муслера киритилган. 

Ҳимоя чизиғига эса Нико О’Райли (Англия), Виржил ван Дейк (Нидерландия), Марк Гехи (Англия) ва Йозуа Киммих (Германия) жойлаштирилди. 

Ярим ҳимояда Скотт Мактоминей (Шотландия), Федерико Вальверде (Уругвай), Кристиан Пулишич (АҚШ), Бруну Фернандеш (Португалия) ва Флориан Вирц (Германия) номзод сифатида қайд этилган. 

Ҳужум чизиғида эса Бразилия юлдузи Неймар рамзий таркибга киритилган.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудларида ўтказилди. Турнир тарихида илк бор мусобақада 48 та терма жамоа иштирок этди.

Кубокни Испания терма жамоаси қўлга киритди. Финалда “қизил фурия” Аргентина устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учинчи ўрин Англияга насиб этди. Бронза медаллари учун баҳс жуда сермаҳсул ўтди: инглизлар Франция дарвозасини 6 марта ишғол этди ва 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!