Неймар ўзига машҳур жамоани сотиб олмоқчи

“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймар ўзини тарбиялаган “Сантос” клубини сотиб олиш ҳақида бош қотирмоқда.

Бу ҳақда журналист Мауро Бетинг маълумот турқатди.

Бразилиянинг энг машҳур клубларидан ҳисобланган”Сантос” айни пайтда оғир дамларни бошдан кечирмоқда. Бу клубнинг 150 миллион евро миқдорида қарзи бор.

Неймар қадрдон жамоасини молиявий муаммолардан олиб чиқиб кетиш мақсадида отаси билан бирга клуб акцияларини сотиб олмоқчи.

Бразилиялик форвард бу борада яна бир юлдуз Роналдодан ўрнак олмоқчи. Роналдо 2021 йили қийин аҳволга тушиб қолган “Крузейро”нинг 90 фоиз акцияларини сотиб олиб, ўзини тарбиялаган жамоани банкротликдан қутқариб қолганди.

32 ёшли Неймар 2009-2013 йиллар давомида “Сантос” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Salamat Kamalov
13/04/2024 21:10
Sotib olsa zor bolardi