Неймар "Сантос"да икки ўйин ўтказиб улгурди, аммо бир муаммо бор

CHERY AUTO
Неймар "Сантос"га қайтганидан сўнг илк маротаба асосий таркибда ўйинни бошлади. 

Вингер Паулиста лигаси доирасида "Новоризонтино" (0:0) клубига қарши баҳсни асосий таркибда бошлаб, 75-дақиқада захирага олинди. 

Беллашув давомида 33 ёшли бразилиялик 23 та аниқ, 7 та ноаниқ пас берди. Шунингдек, 5 маротаба рақиблари унга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

Бу Неймарнинг "Сантос"га қайтганидан кейинги иккинчи учрашуви саналади. Илк марта у Неймар "Ботофаго"га қарши ўйиннинг (1:1) иккинчи бўлимида майдонга тушган ва ўша беллашувнинг энг яхшиси, дея эътироф этилган. Бироқ ҳозиргача биз Неймар ижросида гол ёки ассист кўрганимиз йўқ. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!