Неймар танқидларга жавоб қайтарди

CHERY AUTO

"Сантос" клуби юлдузи Неймар ўзининг ҳаёт тарзи ва байрамларда иштирок этиши бўйича танқидларга жавоб берди.

Tecno

"Одамларда мен ҳақимда — футболчи, спортчи сифатида аниқ бир тасаввур бор.

Улар мен қатнашган кечалар ва карнаваллар ҳар куни, доимий равишда бўлган деб ўйлашади. Аслида эса мен бу нарсаларни фақат бўш вақтда, дам олиш кунлари ёки таътил пайтида қилганман.

Мен 15 йилдан бери энг юқори даражада ўйнаяпман, йирик клублар ва Бразилия терма жамоаси сафида майдонга тушяпман — бу жуда катта фидойиликни талаб қилади, кўп нарсалардан воз кечишга тўғри келади. Мен нима ҳақида гапираётганимни аниқ биламан.

Менга насиб бўлган ютуқларга эришиш осон эмасди. Мен бунга жуда фахрланаман," — деди Неймар Flow Podcast'ига берган интервьюсида.

"Барселона" ва ПСЖнинг собиқ ҳужумчиси Неймар январь ойида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубидан ватанидаги "Сантос" жамоасига қайтди. 33 ёшли бразилиялик футболчи бу жамоада 12 та ўйинда қатнашди, бироқ кўплаб учрашувларни жароҳатлар сабабли ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!