Неймар ва Мбаппега жой йўқ!

ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер Париж клубида ўйнаган футболчилардан иборат орзулар жамоасини тузди.

Энг қизиғи, германиялик футболчи ўзи билан бирга ўйнаётган юлдузлар – Неймар ва Килиан Мбаппени орзусидаги жамоага киритмади.

2017 йилдан бери ПСЖ таркибида тўп тепаётган Дракслер тузган жамоа билан танишинг: Жанлуижи Буффон, Дани Алвес, Тьяго Силва, Маурисио Почеттино, Максвелл, Блез Матюиди, Нене, Дэвид Бекхэм, Роналдиньо, Златан Иброҳимович, Эдинсон Кавани.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)