Неймар: "Винисиус ҳозир Бразилиянинг энг муҳим футболчиси"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Винисиус Жуниорнинг жамоа учун аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида бразилияликлар Шотландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Винисиус дубль муаллифи бўлди, Неймар эса 76-дақиқада захирадан майдонга тушди. Бу унинг 2023 йилдан бери терма жамоа сафидаги илк ўйини бўлди.

"Мухлислар ва атрофимдагиларнинг қўллаб-қувватлаши мени хурсанд қилади. Аммо жамоамиз яхши ўйин кўрсатаётганидан янада кўпроқ мамнунман.

Винининг ҳозирги формасидан жуда хурсандман. Бугунги кунда у жамоамизнинг асосий футболчиси. У ажойиб формада, жамоага катта ёрдам бермоқда ва ўйинлар тақдирини ҳал қиляпти. Бу эса биз учун жуда муҳим", — деди Неймар.

Тажрибали футболчи плей-офф баҳслари олдидан ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аввал ҳам айтганимдек, жуда хурсандман. Энди олдимизда плей-офф ўйинлари турибди. Асосий мақсадимизга эришиш учун ғалаба қозонишда давом этишимиз керак", — деди Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!