Неймар яна жароҳат туфайли сафдан чиқди
"Сантос" жамоаси ҳужумчиси Неймар янги жароҳат туфайли даволанишга мажбур бўлди. Бу ҳақда инсайдер Лукас Мусетти маълум қилди.
Журналистнинг хабарига кўра, 33 ёшли машҳур футболчи жароҳат сабабли тахминан бир ой майдонга туша олмайди. Аввалроқ хабар қилинганидек, Неймар жамоа машғулоти пайтида ўнг сонидан шикаст олган эди.
Тажрибали ҳужумчининг "Сантос" билан амалдаги шартномаси жорий йил якунида тугайди. Бразилия чемпионатининг ҳозирги мавсумида Неймар 13 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди.



Фикрлар