Неймарни ортга қайтаришмоқчи

Неймарни тарбиялаган клуб – “Сантос” президенти Марсело Тейшейра бразилиялик юлдузни ортга қайтариш истагидалигини билдирди.

31 ёшли форвад ўтган ёзда ПСЖни тарк этиб, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси сафида қўйшилган эди.

Бу фақат бизга боғлиқ эмас. Лекин “Сантос” Неймар атрофидаги вазиятни кузатиб боряпти. Унин “Ал-Ҳилол” билан икки йиллик битими бор. Неймар билан гаплашиб, шартномани узайтирмоқчи эканини тушундим.

Биз Неймарни Бразилияга қачон қайтаришни билиш учун унинг  музокараларини кузатиб борамиз. Ҳужумчини қайтариш бўйича лойиҳа ишлаб чиқяпмиз. Бироқ ҳамма нарса ҳам “Сантос”га боғлиқ эмас, трансфер учун ўйинчининг истаги ҳам катта роль ўйнайди, - деди Марсело Тейшейра.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!