Неймарнинг отаси ўғли қайси жамоада ўйнашини айтди

CHERY AUTO

Бразилия футболининг ёрқин юлдузи Неймарнинг отаси Неймар да Силва ўғлининг келажакдаги режалари билан ўртоқлашди. Маълумки, Неймар спорт формасини юқори даражага кўтариш учун Европага қайтмоқчи бўлаётган эди.

Tecno

- Ўғлим катта эҳтимол билан “Сантос”да қолади. Мен бу масала бўйича иш олиб боряпман. Лекин бу ҳолат менга бошқа клублар таклифини қабул қилиш ва ўрганиб чиқишимга ҳалақит қилмайди. Мен бозорда унга талаб борлигини биламан.

Тез орада Майамига борамиз ва у ерда турли клублар билан музокара ўткамиз. Биз таклифларни эшитиб кўриб, кейин якуний қарорга келамиз.

Даъвогарлар орасида иккита Европа клуби ҳам бор. Биттаси Чемпионлар лигаси иштирокчиси. Улар Неймар зўр мавсум ўтказишга тайёрлигини яхши билади. Биз учун Бразилия бозори ҳам қизиқ, - деди Неймар да Силва.

33 ёшли Неймар жорий мавсумда “Сантос” сафда жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва яна шунча ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!