Неймарнинг севгилиси ва қизини ўғрилашга уриниш бўлди

  • 9 ноября, 2023, 08:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилияда босқинчилар “Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг севгилиси Бруна Бьянкарди ва уларнинг чақалоғини ўғрилашга уринди.

Tecno

Бу ҳақда O Globo нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, босқинчилар тунги соат учларда Котия шаҳрида Бьянкининг онаси яшайдиган хонадонга бостириб кирган. Улар умумий суммаси 120 минг доллар бўлган нарсаларни олиб кетган.

Бундан ташқари, босқинчилар уй бекасидан қизи Бруна Бьянки ва унинг чақалоғи қаерда яшашини аниқлашга уринган.

Полиция вакиллари босқинчилардан бирини ушлади. У 19 ёши маҳаллий йигит бўлиб чиқди.

Кейинроқ Неймар севгилиси Бьянкарди ва қизи соғ-саломат эканлиги ҳақида пост қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию