Неймарнинг синглиси акасига янги жамоа топиб берди

Неймарнинг синглиси Рафаэлла Сантос акасини Бразилиянинг “Ботафого” клубига кўчиб ўтишга кўндиришини айтди.

Рафаэлла мана шу жамоанинг ашаддий мухлиси ҳисобланади.

- Мен буни уддалашга ҳаракат қиламан. Бу трансфер шахсан менга ва шаҳар аҳолисига жуда катта бахт ҳисобланади. Бунақа имкониятга эгаман, - деди Рафаэлла Сантос.

Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Бироқ, кейинги пайтда матбуот ва мухлисларнинг босимига дош беролмаётган 31 ёшли ҳужумчи ёзда бошқа жамоага ўтишга розилик берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!