Нидерландия - Франция: МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
"Евро-2024" 2-туридан ўрин олган Нидерландия - Франция баҳсидан МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯни сайтимиз орқали томоша қилинг:
- 90+5'

Қўшиб берилгани дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва учрашув якунланди. Томонлар ўзаро 1 очкодан бўлишиб олди
- 90'

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди
- 88'
Рабьонинг узатмасига Гризманн етиб келолмади
- 85'
Гризманга бу сафар зарбага йўл қўйишмади
- 81'
Жиру узатмани қабул қилолмади, Вербрюгген эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади
- 78'

Виржилга узатма етиб бормади, бурчак зарбаси
- 75'

Тюрам ва Дембеле ўрнига Коман ҳамда Жиру тушди
- 73'

Симонс, Скоуттен, Фримпонг ўрнига Верман, Гертруида ҳамда Вейналдум туширилди
- 70'

Йўўўўқ! Гол бекор қилинди! Офсайд деб топилди
- 68'

Гооооооооооооооооооооол!!!! Хави Смионс ҳисобни очди
- 65'

Кантенинг ажойиб пасидан сўнг Гризманн яқин масофадан гол уролмади!
- 63'
Чуаменининг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди
- 61'
Тюрамнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
- 58'
Ўйин ҳозирча бироз сокин кечятпи, Мбаппенинг тушуши ўйинни буткул ўзгартириб юбориши мумкин
- 55'
Депайнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
- 52'
Бу сафар Симонсга нисбатан қоида бузилди, жарима зарбаси
- 49'
Дюмфрис ҳужумда Упамеканога қарши қоидани бузди
- 46'

Иккинчи таймга старт берилди
- 45+1'

Қўшиб берилган вақт тугади, танаффус...
- 45'

Таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 42'
Гризманнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди
- 39'
Дамбелени ҳам йиқитишди, бу сафар яқинроқдан жарима зарбаси
- 37'
Тюрамга нисбатан қоида бузилди, жарима зарбаси
- 34'
Фримпонг қанотдан ёриб кирди ва зарба йўллади, аммо ҳимоячилар ўз ўрнида
- 31'

Скоттен Гризманни тўхтатиб қолди ва сариқ олди
- 28'
Энди эса Тюрам бирга бир вазиятга чиқиб ноаниқ зарба йўллади
- 25'
Коди Гакпо ноаниқ узатма амалга оширди, Депай унинг узатмасини тушунмади
- 22'
Мемфис Депайнинг узатмаси ноаниқ чиқди, Меньян тўпни ўйингна киритади
- 19'
Канте ва Гризманн ўртасида ажойиб комбинация ижро этилди
- 16'

Гакпонинг хавфли зарбасини Меньян бартараф этди
- 13'
Симонснинг узатмасини Салиба зарарсизлантирди
- 6'

Энди эса французлар фаоллик кўрсатишди, Гризманнинг зарбасини Вербрюгген қайтарди!
- 2'

Ўйинни "учар голландлар" фаол бошлади, Фримпонгнинг хавфли зарбасини Меньян қайтарди
- 1'

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлсилари! "Евро-2024" 2-туридан ўрин олган Нидерландия ва Франция ўртасидаги ўйин бошланди



Фикрлар