Нидерландия Гибралтар дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди (видео)

ЖЧ-2022 саралаши Европа минтақаси “G” гуруҳининг 8-турида Нидерландия ўз майдонида Гибралтарни қабул қилди.

Шу куни мезбонлар рақиб дарвозасига оз эмас, кўп эмас жавобсиз 6 та гол уришди. Голларга Виржил ван Дейк (9'), Мемфис Депай (21', 45+3'), Дензел Дюмфрис (48'), Арно Данжума (75') ва Дониэлл Мален (86') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!