Нигина Абдураимова ярим финалда мағлуб бўлди

Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Андижон шаҳрида ўтаётган халқаро турнирданинг ярим финалида мағлубиятга учради.
 
Ушбу босқичда Нигина россиялик Камила Раҳимовага қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган ўйинда ҳамюртимиз 6:4, 4:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Шу тариқа мусобақа финалга йўл олган Камила, энди ҳиндистонлик Ядлапалли Пранжалага қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!