Нигина ва Оқгулга омад тилаймиз
Ads
 
Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўтаётган хотин-қизлар ўртасидаги “Tashkent Open – 2019“ мусобақасида биринчи давра баҳслари давом этмоқда.
 
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз теннис федерацияси ва Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) томонидан ўтказилаётган турнир биз учун омадсиз бошланган бўлса-да, бугун икки теннисчимиз Оқгул Омонмуродова ҳамда Нигина Абдураимова кортга чиқади.
 
Соврин жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирнинг бугун ўтадиган баҳсларида Оқгул Омонмуродова бельгиялик Есалин Бонавентуре билан Нигина Абдураимова эса руминиялик Моника Никулескуга қарши кортга чиқади.