Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ниҳоят "Интер" Спаллеттининг кетганини расман эълон қилди

Тез орада янги бош мураббий номи ҳам эълон қилинади.

Лучано Спаллетти “Интер” бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда миланликлар расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 60 ёшли мутахассис “нерадзуррилар”ни сўнгги икки мавсумдан буён бошқариб келаётган эди. “Интер” унинг бошқарувида ҳар иккала мавсумни А Серияда 4-ўринда якунлаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Тез орада “Интер” Антонио Контени жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ