Ниҳоят "Сити" "Наполи" билан тил топишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" ва "Наполи" ҳимоячи Калиду Кулибалининг трансфери масаласида келишувга эришишга яқин турибди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “шаҳарликлар” 29 ёшли сенегаллик футболчи учун А Серия грандига 75 млн евро тўлашга тайёр. Катта эҳтимол билан бу “Наполи”ни қаноатлантириши мумкин.

Кулибали “Наполи” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум А Серияда 25 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!