Нико Пас «Реал»га шарт қўйди
Muhammadqodir Ruzmatov
Нико Пас «Реал»га фақат асосий таркибдаги ўрни кафолатлансагина «Комо»дан қайтишга рози, акс ҳолда трансферга кўнмайди.
«Реал» «Комо» яримҳимоячиси Нико Пасни ортга қайтаришни истамоқда. Бироқ аргентиналик футболчи мадридликлар сафига ўтишга фақат муайян шарт асосида рози бўлади.
El Debate нашри маълумотига кўра, Пас «Реал»га қайтиш учун асосий таркибдаги ўрни кафолатланишини талаб қилмоқда. У доимий равишда захирада қоладиган футболчи мақомини қабул қилишни истамайди.
Маълумот учун, «Реал»да Пасни «Комо»дан қайта сотиб олиш бўйича устувор ҳуқуқ мавжуд. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча мадридликлар сафига ўтиш қанчалик мақсадга мувофиқ эканини ўйлаб кўрмоқда. Унга «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳлар (0)