Нико Уильямс “Барса”ни “куйдирди”

“Барселона”нинг ёзги трансферлар давридаги асосий нишони “Атлетик” ҳужумчиси Нико Уильямс ҳисобланади.

Европа чемпионати қаҳрамонларидан бўлган испаниялик футболчининг харидорлари сони ортиб бормоқда. Бироқ 22 ёшли футболчининг қарори каталонияликларни анча қийнаб қўядиган кўринади.

Никонинг айни пайтда трансфер суммаси 58 миллион еврога баҳоланмоқда. Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Уильямс яна бир мавсум Бильбаода қолишни режалаштирмоқда.

“Атлетик” раҳбарияти ўз футболчисини жамоада олиб қолиб, уни клуб билан янги шартнома тузишга кўндирмоқчи. Бу орқали бильбаоликлар Никонинг трансфер суммасини 100 миллион еврога кўтаришни кўзлаган.

Агар клуб мутасаддилари бу режаси амалга ошса, келаси ёз каталонияликлар футболчи учун курашдан чиқиши мумкин. “Барселона”нинг кейинги йиллардаги молиявий аҳволи бир ўйинчига бунча катта маблағ сарфлашни кўтара олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!